Товламачи 500 АҚШ доллари билан қўлга тушди
Бухоро. 36 ёшли У.Р., 2018 йилнинг сентябрь ойида 22 ёшли Р.А., билан интернет ижтимоий тармоғи орқали танишиб, у билан яқин муносабатларда бўлиб келиб, ўзининг уяли алоқа воситасида мавжуд бўлган Р.А., га тегишли шахсий фотосуратларни унинг оила аъзоларига кўрсатмаслик ва интернет тармоқларида тарқатмаслик эвазига Р.А.,дан 1.000 АҚШ доллари пулларни талаб қилиб, Р.А., учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиб, 2020 йилнинг 04 сентябрь куни соат 11:15 да Бухоро шаҳри Б.Нақшбанд кўчасида Р.А,дан товламачилик йўли билан 500 АҚШ доллари пулларни олаётган вақтида ушланган ва тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан У.Р., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. У.Р., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти