Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

1.000 АҚШ долларини товламачилик йўли билан талаб қилган шахс ушланди  

Қашқадарё. 33 ёшли Х.Н. Қашқадарё вилояти ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб, ўз аризасида ҳозирги кунда Россия Федерацияси, Уфа шаҳрида ишлаб келаётганлигини, жорий йилнинг февраль ойида “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали “С” исмли шахс билан танишиб қолганлигини, у билан ижтимоий тармоқ орқали ўзаро ёзишиб, гаплашиб туришини, шу вақт оралиғида “Telegram” ижтимоий тармоғи орқали унга ўзининг бир нечта фотосурат ва видеоларни юборганлигини, орадан вақт ўтиб “С” исмли шахс ушбу фотосурат ва видеоларини ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиб юборишини айтиб, уни қўрқитиб, фотосурат ва видеоларни тарқатиб юбормаслик эвазига ундан 1.000 АҚШ доллари миқдорда пул маблағи талаб қилиб келаётганлигини, ҳозирда ўзи Россия Федерациясида бўлганлиги сабабли, 21 ёшли таниши У.О. “С” исмли шахсни жиноят устида қўлга олишда ёрдам беришини айтиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Мазкур ариза юзасидан жорий йилнинг 28 июнь куни соат 14:40 да ИИБ ходимлари томонидан Қарши шаҳар И.Каримов кўчасида жойлашган “Шарқ зиёкори” савдо биноси яқинида ўтказилган тезкор-тадбир давомида, Қамаши туманида яшовчи 24 ёшли С.А. тадбирда иштирок этаётган фуқаро У.О., дан кимёвий ишлов берилган 900 АҚШ доллари миқдордаги пул маблағини олиб, эвазига фуқаро фотосурат ва видеоларини ўчириб юбориш учун ўзига тегишли “Samsung J8” русумли уяли алоқа воситасини У.О., га тақдим қилган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.        

Ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан С.А., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 1-қисми (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech