“Damas” олиб берувчи фирибгар ушланди
Қашқадарё. 35 ёшли Ж.Ф., алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, 38 ёшли Ў.П., ни алдаб, унга Қарши шаҳридаги “Lion Motors” МЧЖ орқали қисқа вақтда “Damas” русумли автомашина олиб беришини ваъда қилиб, ишончига кириб, 2019 йил 09 ноябрь куни Ў.П., дан жами 54.000.000 сўм нақд пулларини олиб, ушбу пулларни олганлиги тўғрисида квитанция тўлдириб бериб, пулларни ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Бундан ташқари, Ж.Ф., ўзининг жиноий ҳаракатларини такроран давом эттириб, фуқаро Ў.П.,ни алдаб, ишончига кириб, унинг яна янги автомашина олиш нияти борлигидан фойдаланиб, унга яна шу МЧЖ орқали “Damas-van” (юк ташувчиси) русумли автомашина олиб беришини айтиб, уни ишонтириб, 2020 йил 24 февраль куни Ў.П.,нинг жами 53.340.000 сўм нақд пулларини олиб, ушбу пулларни олганлиги тўғрисида квитанция тўлдириб бериб, пул маблағларини ўзининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.
Ҳолат юзасидан Қарши шаҳри бўйича ИИО ФМБ 1-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро Ж.Ф., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида Ж.Ф., гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, келгусида фирибгарларга алданиб қолишингизни олдини олиш мақсадида, Сиздан янги автомашина харид қилаётганингизда пулларни автосалон билан ҳамкорликда хизмат кўрсатувчи банк кассасига тўлов қилишингиз сўралади.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти