Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қамоқда туғилган ғаразли режа

Қашқадарё вилояти. Қарши шаҳар Мағзон кўчаси 32-уйда яшовчи 43 ёшли Б.Ю. туман ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда 2021 йил июнь ойида у тергов ҳибсхонасида 45 ёшли Э.С. билан бирга судга қадар бир камерада сақланган вақтида танишиб, Э.С. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан судланаётганлиги ва агарда ўзининг жиноят иши бўйича етказилган моддий зарарни қоплаб берсагина қамоқдан чиқиб кета олишини ва кегин уни ҳам яқин танишлари орқали қамоқдан олиб чиқиб кетишига ишонтириб, алдаб бунинг учун унинг қизи орқали 18.000.000 сўм моддий зарарни жабрланувчига қоплатиб беришига эришиб, қамоқдан чиқиб кетганлигидан сўнг ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида унинг қизининг олдига бориб онасининг ишларини ҳал қилиш учун деб жами 7.500.000 сўм пулларини алдов йўли билан қўлга киритиб, берган ваъдасини бажармай олган пулларини қайтариб бермаётганлигини маълум қилиб, пулларини ундиришни ва унга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекснинг 168-моддаси 3-қисми “Б” банди (фирибгарлик) билан қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари тўлиқ ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилади.

Тергов давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech