Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Режага асосан икки эркак ва бир аёл бўлиши керак эди

Қашқадарё вилояти. 2023 йил 9 июнь куни 37 ёшли М.Ғ. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиб, унда жорий йилнинг 02 июнь куни соат 11:30 ларда, Қарши шаҳри “Мустақиллик” МФЙ ҳудудидан ўтиб кетаётган вақтида 2 нафар номаълум шахслар унга ҳужум қилиб, унга тешишли бўлган нархи 4 млн. 400 минг сўмлик “Honor-X8A” русумли телефон аппарати ва 1 млн. сўм пулларини тортиб олиб, қочиб кетганлигини билдириб, уларга нисбатан қонуний чора кўрилишини ҳамда телефон аппарати ва пуллари топиб беришда амалий ёрдам беришни сўраган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида, мазкур жиноятни муқаддам судланган 36 ёшли М.Э.(эркак), 40 ёшли Ш.М. (эркак) ва 36 ёшли Э.З.лар (аёл) содир қилганликлари аниқланиб, ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан юқоридаги шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 166-моддаси 2-қисми “а,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Жиноят иши доирасида гумон қилинувчилар сўроқ қилиниб, улардан мазкур жиноятни содир қилиниш тафсилотлари сўралганида, улар ушбу жиноятни содир этиш мақсадида олдиндан жиноий режа тузганликлари аниқланган.

Режага асосан Э.З. (аёл) жабрланувчига гўёки “яқиндан танишамиз”-деб, уни алдаб, арчазор ичига олиб бориши зарур бўлганлиги, у ерда эса М.Э. ва Ш.М.лар улар ёнига келиб жабрланувчи М.Э.га гуёки Э.З.нинг турмуш ўртоғи эканлигини айтиб, жабрланувчи билан ўзаро тортишиб, унга тегишли бўлган пулларини ва телефон аппаратини очиқдан очиқ талон-торож қилиб, воқеа жойидан яширинишлари зарур бўлган.

Талончилик йўли билан қўлга киритилган телефон аппарати қонунбузарлар томонидан кейинчалик 300.000 сўмга сотилганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Муаллиф: Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги

Тергов гуруҳи терговчиси майор Ф.Салохов

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech