Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Тошкентда икки аёл ва бир эркак пичоқ ва қайчи билан қуролланиб босқинчилик содир этишди

Тошкент шаҳар. 2023 йилнинг 30 июнь куни тахминан соат 13:50 да 3 нафар номаълум шахслар Яккасарой тумани Дилбулоқ маҳалласида жойлашган хонадонларининг бирига келиб, у ерда вақтинча ижарада яшаб келаётган 61 ёшли Жанубий Корея фуқароси Н.Х. ва униг қизи 37 ёшли К.М.лар хонадон эшигини очишган вақтда қўлларида бўлган ошхона пичоғи ва қайчи билан таҳдид қилиб, хонадонда бўлган 3 дона уяли телефон аппаратлари, 1 дона планшет, 1 дона ноутбук, 1.700 АҚШ доллари ва 1.500.000 сўм пул маблағларини эгаллаб, ҳодиса бўлган жойидан яширинишган.

Ушбу ҳолатдан сўнг, К.М. қонунбузарларни тақиб қилиб, кўчада ёрдам сўраганлиги сабабли, мазкур ҳудудда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ходимлари томонидан босқинчининг бири ушланган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида мазкур жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи муқаддам судланган 39 ёшли Д.А., унинг бирга яшовчи турмуш ўртоғи 22 ёшли Л.А. ва Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида яшовчи муқаддам судланган 29 ёшли А.Р.лар (аёл) содир этганликлари аниқланиб, ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.А., Л.А. ва А.Р.ларга нисбатаг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчиларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда, ушбу шахснинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Тергов давом этмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси

майор Б.З.Хамдамов

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech