Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ўзганинг пули ҳисобига “Forex”дан катта даромад олишни орзу қилганди...

Наманган вилояти. 2022 йил 13 апрель куни 26 ёшли А.Ж. ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, ўзининг таниши 35 ёшли Ш.Н.нинг ишончига кириб, унга “Forex” номли халқаро валюта айирбошлаш бозорида интернет орқали иштирок этиб, кунига 10 фоиз фойда олиш мумкинлигига ишонтириб, бунинг учун унга 10.000 АҚШ долларини беришини агарда зиён кўрса, жами пулларни ўзи тўлаб беришини айтиб, уни алдаб, Ш.Н.нинг 8.800 АҚШ доллари пулларини қўлга киритишга эришганлигидан сўнг мазкур пулларни “Forex” халқаро валюта айирбошлаш бозорида ютқазиб қўйганлигини сабаб қилиб кўрсатиб, пул маблағларини қайтариб бермаганлиги аниқланган.

Бундан ташқари, А.Ж. ўзининг жиноий хатти-ҳаракатларини давом эттириб, таниши Ш.Н.нинг ишончига кириб, унга эндиликда 100.000 АҚШ доллари пул берган тақдирда мазкур пуллар билан “Forex” халқаро валюта айирбошлаш бозорида интернет орқали иштирок этишлигини, у берган 100.000 АҚШ доллари пулларни мазкур бизнесга тикишини, кунига 10 фоиз фойда олиш мумкинлигини, берган пулларининг 10 фоиз қисмини бозорга қўйишини, агарда зиён кўрса, жами пулларни ўзи тўлаб беришини, аввалги сафар ютқазган 8.800 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни хам қайтариб беришига айтиб ишонтириб келганлиги ҳақида вилоят ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, А.Ж.га берган пулларини ундиришни ва унга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраган.

Мазкур аризага асосан жорий йилнинг 8 июнь куни вилоят ИИБ Жиноят қидирув бўлими тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида фирибгарлик йўли билан Ш.Н.дан Давлатобод тумани “Тўрақўрғон” кўчасида жойлашган “Бобурий” номли ошхонада 200.000.000 сўм ва 20.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари давомида жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари тўлиқ ўрганилиб, ҳуқуқий баҳо берилади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech