Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қурилиш молларини алдаш йўли билан қўлга киритган шахс ушланди

Қашқадарё. 2019 йилнинг январь ойидан 2020 йил февраль ойига қадар 35 ёшли А.Т. Қарши шаҳар Фарҳод бозорида ишловчи тадбиркор 38 ёшли Ш.С., ни алдаб, ишончига кириб жами 171.000.000 сўмлик қурилиш молларини олиб, ушбу қурилиш молларини ишлатиб юбориб, олинган қурилиш молларини пулини тўлашдан бўйин қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят кодекси қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида А.Т. томонидан ёзилган тилхат ашёвий далил тариқасида хужжатлаштирилиб олинган ва жиноят ишига қўшилган.

Жиноят иши бўйича А.Т. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибида ушланган.

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech