Дўкондан сигарет ўғирлаган шахс ушланди.
2020 йил 20 январь кунидан 21 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахс Андижон туманида жойлашган “Куйган-ёр” дехқон бозоридаги 27 ёшли Д.Н.,га тегишли савдо дўконига ғайриқонуний равишда кириб, савдо дўкони ичида бўлган 22.010.500 сўмлик ҳар-хил турдаги сигарет маҳсулотлари ва 2.800.000 сўм пулларни яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Д.Н.,нинг 2020 йил 10 февраль кунидаги аризасига асосан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб содир этилган ўғирлик) билан қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида ушбу жиноятни муқаддам судланган, хавфли рецидивист, 34 ёшли Э.А. томонидан содир этилганлиги аниқланиб, ундан 110 қутидаги “Kent”, “Marlboro”, “Wingston”, “Parlament” ва “Pall-Mall” номли сигеретлар холислар иштирокида расмийлаштириб олинган.
Дастлабки тергов жараёнида Э.А.,га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “а” банди айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти