Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

ЙПХ масканидан гиёҳвандлик воситасини олиб ўтмоқчи бўлган шахс ушланди

Наманган. 2020 йилнинг 12 август  куни  соат 21:00 да Наманган шаҳрида жойлашган “Ангор” ЙПХ назорат масканида, Наманган-Поп йўналиши бўйича ҳаракатланиб кетаётган фуқаро А.К., га тегишли бўлган “Nexia” русумли автомашина тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, йўловчи сифатида келаётган 39 ёшли Т.Т., нинг ўриндиғи тагидан, қора рангли полиэтилен пакет парчасига ўралган, жигарранг ўткир ҳидли, соф оғирлиги 482,62 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда рамийлаштириб олинган.

  Ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд ) жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Т.Т. мазкур гиёҳвандлик воситасини 2 млн. сўм хақ эвазига Янгиқўрғон туман марказида “А” исмли шахсдан Поп шаҳри марказида кутиб турган ўзига нотаниш бўлган шахсга етказиб бериш учун олиб кетаётганлигини билдирган.

Жиноят иши бўйича Т.Т.  айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда, мазкур жиноятга алоқадор бўлган шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech