Карантинга қарамасдан жиноятга қўл ўрган шахс ушланди.
Андижон. 2020 йилнинг 27 март кунидан 28 март кунига ўтар кечаси номаълум шахс Андижон шаҳри Мусаев кўчасида жойлашган ва 43 ёшли И.У., га тегишли автомашиналарни ювиш шаҳобчасига девор ошиш йўли билан кириб, у ердаги темир сейф ичида бўлган 87.500.000 сўм ва 36.100 АҚШ доллар пулларини ўғирлаб ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов тезкор ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 21 ёшли А.П. содир этганлиги аниқланиб, унинг яшаш хонадонидан 32.431 АҚШ доллари ва 47.390.000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштирилиб олинган.
А.П., айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.