Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Маст ҳолда автомашина олиб қочган шахс ушланди

Сурхондарё: 25.03.2020 йилда Термиз шаҳар Ёшлик кўчасида яшовчи 34 ёшли Ш.П., Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 2020 йил 24 март куни соат тахминан 22:15 да Термиз шаҳар А.Навоий кўчасидаги ички йўлда турган ўзига тегишли “Spark” русумли автомашинасини номаълум шахс олиб қочиб кетганлигини кўриб қолиб, унинг ортидан қувлаганлигини, номаълум шахс автомашинани тахминан 50 метр масофагача бошқариб бориб, автомашинани тщхтатиб, тушиб қочиб кетганлигини маълум қилган.        

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни маст ҳолдаги 29 ёшли Х.Н. содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва Х.Н.,га процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech