Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Автомашинани олиб қочиб, ағдариб юборган шахс ушланди

Самарқанд. 2020 йилнинг 13 апрель куни 40 ёшли Ш.С. Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, унда жорий йилинг 12 апрель кунидан 13 апрель кунига ўтар кечаси соат 23:00 ларда яшаш уйининг ёнида қолдирган ўзига тегишли бўлган «ВАЗ-2102» русумли транспорт воситасини номаълум шахс олиб қочиб кетганлигини ва ушбу ҳолат юзасидан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган текзор-қидирув ҳаракатлари давомида фуқаро Ш.С., га тегишли бўлган «ВАЗ-2102» русумли транспорт воситасини 24 ёшли Л.Т. олиб қочиб кетганлиги ва бошқарувни йўқотиб автомашинани ағдариб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ургут тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Л.Т., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, Л.Т. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов депаратаменти

Text to speech