Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Мотоциклни олиб қочиб эҳтиёт қисмларга ажратиб ташлаган шахс ушланди  

Бухоро. 2020 йил 8 июндан 9 июнга ўтар кечаси тахминан соат 01:00 да, 31 ёшли Ф.М., 19 ёшли О.Б. бошқарувида бўлган “Минск ММВЗ-3112” русумли мотоциклни Қоракўл тумани Хўжалар кўчасида жойлашган савдо дўкони олдидаги қудуқ ёнида вақтинча қолдириб кетганидан фойдаланиб, яширин равишда олиб қочиб, ўзининг Қоракўл туман Ҳунармандлар кўчасида жойлашган яшаш уйига олиб бориб, яшириб қўйиб, жиноий ҳаракатларини яшириш ҳамда келгусида ушбу транспорт воситасини сотиш мақсадида тўлиқ эҳтиёт қисмларга ажратиб, бўёқларини ўчириб ташлаганликлари аниқланган

Ҳолат юзасидан Ф.М., га нисбатан Қоракўл тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси 267-моддаси 2-қисми “г” банди (транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида ўғрилик йўли билан олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида олиб қочилган мотоцикл тўлиқ эҳтиёт қисмларга ажратилган ҳолатда Ф.М., нинг уйидан ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган ва унинг ўзи жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech