Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

437 грамм гиёҳвандлик воситасини 117 бўлакка бўлиб, мўмай даромад орттирмоқчи бўлди-ю, аммо ....

Сирдарё вилояти. 2021 йилнинг 26 январь куни соат 19:30да  Сирдарё вилояти ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан Сирдарё туманида жойлашган “Сирдарё ЙПХ” масканида 39 ёшли Заҳриддин К.,нинг бошқарувида бўлган “Cobalt” русумли транспорт воситаси тўхтатилиб, ушбу транспорт воситасининг руль чамбарагининг остки қисмида жами 117 дона гугурт қутиси ва 2 дона қоғоз бўлакларига жойлаштирилган яшил рангли, ўткир ҳидли, ўтсимон модда борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Судга оид кимёвий экспертизанинг хулосасига кўра, фуқаро Заҳриддин К.,дан олинган ўсимлик моддалари таркибида фаол гиёҳванд модда, тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, ушбу моддалар “марихуана” деб аталиши ва унинг умумий оғирлиги 437,61 граммни ташкиш қилиши кўрсатилган.

Ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Заҳриддин К.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган, терговга киришилган.

Тергов ҳаракатлари давомида Заҳриддин К.,га нисбатан айблов эълон қилиниб, келгусида жиноий фаолиятига чек қўйиш мақсадида унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси танланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech