Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Навбатдаги гиёҳванд воситаси сотувчиси ушланди.

Хоразм вилояти. 2020 йилнинг 21 февраль куни тахминан соат 16:00 ларда ДХХ Хоразм вилояти бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Хазорасп туманида ўтказилган тезкор тадбир жараёнида, фуқаро 46 ёшли М.А. 4,5 грамм “опий” гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хазорасп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми (Гиёҳвандлик воситаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. М.А. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

 

Text to speech