Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Бир бош қора молни ўғирлаган 3 нафар шахслар ушланди.

2020 йил 06 февраль куни Зафаробод туманида яшовчи 51 ёшли А.У. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда ўзининг уйидан бир бош қора молини ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган. Мазкур ҳолат юзасидан Зафаробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, мазкур жиноятни Арнасой туманида яшовчи 30 ёшли Ш.Х., 29 ёшли А.К. ва Б.Ё.,лар содир этганликлари аниқланган. Ушбу 3 нафар ғараз ниятли шахслар Зафаробод туманига “Nexia” русумли автомашинада келишган ва кўприкнинг пастки томонига тўхтаб, катта ариқ устидан ўтувчи труба орқали А.У.,нинг яшаш хонадонига кириб, молхонасида бўлган бир бош қорамолини автомашина юкхонасига жойлаштириб яширин равишда ўғирлаб, қорамолни 2.000.000 сўмга сотиб юборганликлари аниқланган.

Жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, ўғирланган қора мол жабрланувчига қайтариб берилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech