Ўзи тайёрлаган гиёҳвандлик воситасини сотаётган вақтида ушланди.
2020 йил 15 январь куни Хоразм вилоят ИИБ ва Қўшкўпир тумани бўйича ИИО ФМБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, 28 ёшли Ж.Р. яшил рангли, ўзига хос ўткир ҳидли қуритилган ҳолдаги оғирлиги 152,2 гр. “марихуана” гиёхвандлик воситасини қонунга хилоф равишда 500.000 сўм эвазига С.И.га сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Дастлабки тергов жараёнида, Ж.Р. ўз кўрсатмасида, 2019 йил октябрь ойларида каннабис ўсимлиги уруғини экиб, уни парваришлаб, таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган ўсимлик етиштирганлигини, уни йиғиб олганидан сўнг қуритиб, майдалаб кейинчалик сотиш мақсадида қопга солиб қўйганлигини, шу билан бирга Ж.Р.нинг ўзи гиёҳвандлик воситасини истеъмол қилмаслигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўшкўпир тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ж.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан қўзғатилган.
Дастлабки тергов жараёнида Ж.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 273-моддаси 5-қисми билан айблов эълон қилинган ва “қамоққа олиш” тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.