Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Ов қуролини сотаётган шахс қўлга тушди

 

Фарғона тумани. 03 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Ўрташўра маҳалласида яшовчи Ю.К. “ТОЗ-34Р”русумли, 12-калибрли, 2 стволли ов қуролларини 2 000 АҚШ долларига сотаётган вақтда ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 248-моддаси 3-қисми(ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, портловчи моддаларни ёки портлаш қурилмаларини ўтказиш) билан  жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодекснинг 248-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўрсатилган.

 Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech