Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

2 миллиард пулларни ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди

Тошкент. 2020 йилнинг 15 август куни соат 21:30 дан 16 август куни соат 17:30гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар, МЧЖ биносининг ташқи деразаси, шунингдек моддий бойликлар сақланадиган омбор эшиги ва темир панжараларини бузган ҳолда ғайриқонуний равишда киришиб, темир сейфнинг қулфини темир кесиш ускунаси ёрдамида кесиб, сейфнинг ичида ҳамда ҳисобчилар хонасида бир неча сумкаларга солинган тахминан 2 миллиард сўмдан кўпроқ нақд пулларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан зудлик билан Тошкент шаҳар Яшнобод тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан номаълум шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни оқ рангли давлат рақамлари ечиб олинган “Lacetti” русумли автомашинада келган 6 нафар фуқаролар содир этганликлари аён бўлган.

Тергов ҳаракатлари давомида мазкур жиноятга алоқадор яна 2 нафар фуқаролар аниқланиб, улар ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб содир этганликлари аниқланган, уларнинг барчасини шахсига оид маълумотларига аниқлик киритилган. Ҳозирда жиноятчилар ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланганлар. Ўғирланган пуллар тергов жараёнида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech