Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Алишер Навоий кўчасида ўғирлик қилган 2 нафар шахс ушланди

Тошкент. 2020 йилнинг 05 июнь куни тахминан соат 17:00 да  муқаддам ўғирлик билан судланган 41 ёшли О.Х., таниши 37 ёшли Т.К., билан жиноий тил бириктириб Шайхонтоҳур тумани А.Навоий кўчасида жойлашган 61 ёшли Х.М., (аёл) га тегишли бўлган хонадонга калит танлаш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ётоқхонасида жойлашган шкафнинг ичида бўлган 60.000.000 сўмлик турли хилдаги тилла-тақинчоқлар, 150 АҚШ доллари ва 150.000 сўм нақд пулларини яширин равишда талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б, г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида О.Х., га нисбатан ЖКнинг 169-моддаси  3-қисми “а” банди (хавфли рецидивист томонидан содир этилган ўғирлик) билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган, Т.К.га нисбатан эса 169-моддаси 2-қисми “б, в, г” бандлари (анча миқдорда, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, уй-жойга ғайриқонуний равишда кириб содир этилган ўғирлик) билан айб эълон қилиниб, “уй қамоғи” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда. 

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech