Қария аёлни тунаган шахслар ушланди
Қашқадарё. 2020 йилнинг 18 январь куни тахминан 16:45 ларда номаълум шахслар, Шахрисабз тумани Меҳригиё кўчасида кетаётган 56 ёшли С.А.га ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли бўлмаган зўрлик ишлатиб, унинг қўлидаги ичида 4.400.000 сўм нақд пуллари ва 4 турдаги тилла тақинчоқлари бўлган сумкасини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар. Бу ҳолатдан қўрққан С.А. дарров ИИБга мурожаат қилмаган ва бироз вақт ўтганидан сўнг 2020 йилнинг 25 январь куни Шахрисабз шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шахрисабз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни 37 ёшли Ч.Х. ва С.М.лар, 27 ёшли М.М., 25 ёшли С.У. ва 24 ёшли А.Х.лар содир қилганликлари аниқланиб, улар жиноят ишида ЖКнинг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган талончилик) билан гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланганлар. Гумон қилинувчи Ч.Х.дан тилла тақинчоқлар ашъёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти