Карантин даврида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини ўтказмоқчи бўлган шахслар ушланди
Самарқанд. 2020 йилнинг 20 апрель куни соат 16:00 да Самарқанд шаҳри ИИО ФМБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида 57 ёшли Б.А. ва 29 ёшли Д.С. олдиндан жиноий тил бириктириб, Самарқанд шаҳри Дахбед кўчасида 1,5 грамм “гашиш” гиёҳвандлик воситасини 1.300.000 сўмга қонунга хилоф равишда сотаётган вақтида ушланиб, улардан гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил тариқасида тегишли тартибда расмийлаштирилиб олинган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 3-қисми “б” банди (Гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) билан жиноят иши қўғзатилган. Б.А. ва Д.С. ларга тегишли моддалар билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти