Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

2,5 километрга тенг ичимлик суви қувурларини ўғирлаган шахслар ушланди

Навоий. 2020 йилнинг 09 февраль кунидан 14 февраль кунига қадар бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар, Навоий кон металлургия комбинати Ташқи сув таъминоти бошқармаси ҳисобидаги “Караката насос станцияси”га қарашли темир сув қувурларининг Конимех тумани “Караката” овул ҳудудидан ўтган қисмидан 2 457 метр бўлган темир сув қувурларини ернинг устки қатламига чиқиб очилиб қолган жойларидан кесиб олиб, яширин равишда талон-торож қилиб, комбинатга жами бўлиб 196.959.116 сўмлик моддий зарар етказган.
Ҳолат юзасидан Конимех тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Ўзбекистан Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми “а” банди (жуда кўп миқдордаги ўғрилик) билан жиноят иши қўзгатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари давомида мазкур жиноятни муқаддам судланган 33 ёшли Ш.О., 34 ёшли Ф.К. ва Б.Р., лар томонидан содир этилганлиги аниқланган.
Жиноят иши бўйича Ш.О., Ф.К. ва Б.Р., ларга тегишли модда билан айб эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech