Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Хитой фуқаросининг сумкасини талон-тарож қилган шахслар ушланди

Тошкент шаҳри. 2020 йилнинг 03 август куни соат 22:40 да, Яккасарой тумани Бобур кўчасида Хитой Халқ республикаси фуқароси 24 ёшли Д.Я. (аёл) бошқарувидаги “Lacetti” русумли автомашинасида тўхтаб турган вақтида нафар номаълум шахслар унинг автомашинасига ўтириб, уни ҳар хил сўзлар билан чалғитиб, автомашинасида бўлган аёллар сумкаси, уни ичидаги фуқаролик паспорти,  ҳайдовчилик гувоҳномаси, 5.000 АҚШ доллари, 2.000.000 сўм пуллари, қўл соати ва Хитой банкларига тегишли банк карталарини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки терговга киришилган.

Олиб борилган дастлабки тергов ва тезкор-қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 23 ёшли М.С. ва 25 ёшли М.А., лар содир этганлиги аниқланиб, улардан ашёвий далил тариқасида 3.400 АҚШ доллари ўрнатилган тартибда олинган.

М.С. ва М.А., лар айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эхтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Яккасарой тумани ИИО ФМБ

ҳузуридаги ТБ катта терговчиси

подполковник Ш.А. Миркаримова

Text to speech