Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Йўлда кетаётган автомашинани тўхтатиб, талончилик қилган шахслар ушланди

Фарғона. 2020 йилнинг 23 июнь куни соат 23:45 да 22 ёшли С.А., бошқарувидаги “Nexia” русумли автомашинасида “Қўқон-Бувайда” автомобил йўли бўйлаб ҳаракатланиб, Учкўприк тумани Калтатой қишлоғи ҳудудига етиб келган вақтида, номаълум шахслар кул рангли “Nexia-1” русумли автомашина билан тўхтатиб, автомашинаси салонида бўлган 36.700.000 сўм пулларини ҳамда баҳоси 1.600.000 сўмлик “Redmi-7” русумли уяли алоқа воситасини очиқдан-очиқ талон-торож қилиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

 Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида мазкур жиноятни 32 ёшли М.А., 24 ёшли  Ж.Ж., 21 ёшли Ж.Ю. ва М.У. (аёл), лар содир этганликлари аниқланиб, Ж.Ж., дан “Redmi-7” русумли уяли алоқа воситаси ашёвий далил тариқасида олинган.              

 Мазкур ҳолат юзасидан Учкўприк тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноятни содир этган барча шахслар гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов депаартаменти

Text to speech