Қўқонда бир қанча талончилик жиноятини содир этган шахслар ушланди
Фарғона вилояти. 2021 йил 09 февраль куни соат 00:15 ларда икки нафар номаълум шахслар Қўқон шаҳар А.Т.Қўқондий кўчасидан 29 ёшли Хусанжон Н.,га тегишли бўлган “Маtiz” русумли автомашинага йўловчи сифатида ўтириб, Қўқон шаҳар А.Навоий мавзесидаги уйлар орасига етиб келганларида, номаълум шахслардан бири ҳайдовчидан автомашинани тўхтатиб туришини ва уяли телефон аппаратидан бир маротаба қўнғироқ қилиб олишини сўраб, автомашинадан тушиб, Хусанжон Н.,га тегишли нархи 2.000.000 сўмлик “Vivo” русумли уяли телефон аппаратини олиб қочиб кетаётганида, номаълум шахснинг иккинчи шериги ушбу уяли телефон аппаратини қайтариб олиб келиб беришини айтиб автомашинадан тушиб ҳодиса жойидан қочиб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми (Талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қўқон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни 20 ёшли Асрорбек Н., ва Нусратбек М.,лар содир этганликлари аниқланиб, улардан “Vivo” русумли уяли телефон аппарати ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда гумон қилинувчи Асрорбек Н., ва Нусратбек М.,лар процессуал тартибда ушланган.
Терговда аниқланишича юқоридаги шахслар бошқа жиноятларга алоқадорликлари бир қатор ҳолатларда уч нафар бўлиб содир этганликлари аниқланган.
Ҳурматли фуқаролар мазкур суратда кўрсатилган шахслардан жабр кўрган бўлсангиз қуйидаги телефон рақамларга мурожаат қилишингиз сўралади.
Мурожаат учун: 73-542-62-30, 73-543-20-02.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти