Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Кўп миқдорда буғдой маҳсулотларини талон-торож қилган шахслар ушланди

Сирдарё. 2020 йилнинг 04 март куни Қозоғистон Республикаси фуқароси, МЧЖ раҳбари, 38 ёшли А.Б., Янгиер шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 23 февралдан 04 март кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахслар юк вагонидан МЧЖга тегишли умумий қиймати 35.078.400 сўмлик 19 тонна 500 кг. буғдой маҳсулотини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.
Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни 60 ёшли И.Ж., 43 ёшли В.Э. ва Х.Д., лар содир этганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиер шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ғаразли мақсадларни кўзлаганлар гумонланувчи тариқасида жалб қилиниб процессуал тартибда ушланганлар. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech