Газак ва спиртли ичимлик жанжалга сабаб бўлди
Наманган. 2020 йилнинг 09 август куни соат 02:00 да Тўрақўрғон туман “Ибрат” МФЙ да яшовчи 45 ёшли М.Р., синфдоши 45 ёшли Р.М., билан спиртли ичимлик истеъмол қилиб, яна спиртли ичимлик истеъмол қилиш мақсадида М.Р., нинг яшаш хонадонида бир дона товуқ сўйиб, Р.М., билан ароқ ва товуқ гўшти масаласида ўзаро гап тортишиб қолиб, темирдан ясалган болға билан М.Р., ни ўнг оёқ болдир суягига бир маротаба қасддан уриб, тан жароҳати етказган.
Тиббий экспертиза хулосасига кўра М.Р., нинг ўнг оёқ болдир суяги очиқ синиши каби тан жароҳати олганлиги, ушбу жароҳат оғирлик даражасига кўра ОҒИР тан жароҳати эканлиги кўрсатилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро М.Р.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаркатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти