Илгари олинган суратлари анча вақтгача хотирасида қоладиган бўлди
Самарқанд вилояти. 2021 йилнинг 23 апрель куни соат 13:00 да 30 ёшли Қ.Озоджон Нарпай тумани А.Темур маҳалласидан оқиб ўтувчи “Қозиариқ” каналининг ёнида таниши 28 ёшли Р.Ферузанинг ножўя кўринишдаги суратларини тарқатиш билан таҳдид қилиб, ижтимоий тармоқларга тарқатиб юбормаслиги эвазига 1 500 000 сўм пул талаб қилиб, ушбу пуллардан 1 000 000 сўм пулларни товламачилик йўли билан олаётган вақтида Нарпай тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан қўлга олиниб, ундан кимёвий ишлов берилган 1 000 000 сўм пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Қ.Озоджон 2021 йил апрель ойининг бошларида Р.Ферузанинг ножўя кўринишидаги расмларини телефонидан ўчириб ташлаш эвазига 300 000 сўм пулларни товламачилик йўли билан олганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Нарпай тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Қ.Озоджонга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.
Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти