Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Зиёфатнинг охири пичоқбозлик билан тугади

Тошкент вилояти. 2019 йил 21 декабрь куни соат 13:30 да 51 ёшли А.А. таниши О.Г. билан биргаликда Қуйичирчиқ тумани Нурафшон шаҳар Истироҳат кўчасидаги ошхоналардан бирида спиртли ичимлик истеъмол қилиб ўтиришиб, ўзаро келишмовчилик натижасида келиб чиққан жанжал вақтида, О.Г. стол устида турган ошхона пичоғи билан А.А.нинг қорин қисмига тан жароҳати етказган.

Оқибатда, А.А. олган тан жароҳатлари билан тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Тергов-тезкор гуруҳи томонидан ҳодиса жойидан қонга ўҳшаш доғлари бўлган ошхона пичоғи тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Бирламчи тиббий маълумотномига кўра, фуқаро А.А.нинг “қорин қисмида санчилиб кесилган” жароҳати мавжудлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан фуқаро О.Г.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан қўзғатилган.  Тергов олиб борилмоқда.   

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech