Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Укаси учун жанжаллашиш, пичоқбозликка олиб келди

Наманган. 2020 йилнинг 1 апрель куни соат 09:30 да мавсумий ишчи, 33 ёшли М.Ю. Наманган шаҳри Марғилон кўчасида яшовчи, 22 ёшли А.А. унинг укасини урганлиги сабабли А.А. билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал вақтида қўлида бўлган ош пичоқ билан чап курак соҳасига бир маротаба уриб унга тан жароҳати етказган.

Натижада, А.А. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.  Ҳодиса содир бўлган жойидан далилий ашё сифатида ошхона пичоғи олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.

Text to speech