Зотдор кучуклар ўғрисига нисбатан қўзғатилган жиноят иши бўйича тергов якунланди.
Тошкент вилояти. Тергов жараёнида аниқланишича, 2020 йилнинг 12 январь кунига ўтар кечаси номаълум шахс соат 01:30 да, Чиноз тумани Янги-Чиноз қўрғонида яшовчи 32 ёшли Ф.Д.,нинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, хонадон ҳовлисида жойлашган итхонасидан баҳоси 200 АҚШ доллари бўлган “Алабай” зотли ҳамда баҳоси 100 АҚШ долларлик “Стафорт” зотли кучукларини яширин равишда эгаллаб, ҳодиса содир бўлган жойидан яширинган.
Бундан ташқари шу туннинг ўзида соат 02:00 да ушбу қўрғонда яшовчи 57 ёшли А.Б. (аёл),нинг уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб, эркин йўл билан кириб, уйи ҳовлисидаги итхонасидан умумий баҳоси 8.000.000 сўм бўлган 4 та «Алабай» номли зотдор итларини ҳамда умумий баҳоси 1.000.000 сўм бўлган 4 та хўрозларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми «г» банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор чора-тадбирлар давомида, ушбу жиноятларни Чиноз туманида яшовчи 37 ёшли Б.Ш., содир этганлиги аниқланиб, ундан 4 та «Алабай» номли зотдор итлар ашёвий далил сифатида олинган. Б.Ш., айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Ҳозирда жиноят иши айблов хулосаси билан тегишли судловга юборилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ҳузуридаги Тергов департаменти.