Жаҳл устида содир этилган жиноят
Бухоро вилояти. 2023 йил 2 февраль кунидан 3 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахс транспорт воситасини талон-торож қилиш мақсадида, Вобкент тумани Халач қишлоғида яшовчи 52 ёшли Р.Э.га тегишли бўлган, “DAMAS” русумли автомашинани, ўзи истиқомат келиб келаётган уйи ёнида қаровсиз ва калити ўзида қолдирилганлигидан фойдаланиб, ўғрилик йўли билан номаълум томонга ҳайдаб олиб қочиб кетган.
Ушбу ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 267-модда 2-қисми “г” банди (Транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тергов ва тезкор ҳаракатлар натижасида, ушбу автомашина вилоят ИИБ ЙҲХБ инспектори томонидан А-380 автомобиль йўлининг 369-километрида тўхтатилганда, уни Вобкент тумани Халач қишлоғида яшовчи вояга етмаган 17 ёшли Т.Ш. (қиз) олиб қочиб кетаётганлиги аниқланган.
Жиноят иши доирасида, вояга етмаган Т.Ш.дан, нима сабабдан ушбу жиноятга қўл ўрганлиги сўралганида, у жабрланувчи билан йўлининг 249-км.да кўришган вақтида ўрталарида келиб чиққан ўзаро келишмовчилик оқибатида Р.Э. уни ҳақорат қилганлигидан жаҳл устида 2 февраль кунидан 3 февраль кунига ўтар кечаси соат 03:45 ларда Р.Э.нинг уйи олдига келиб, автомашинасининг калити ўзи турганидан фойдаланиб олиб қочганлигини маълум қилган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти