Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жанжал аламини автомашинадан олди

Бухоро вилояти. 2022 йил 06 февралдан 07 февралга ўтар кечаси соат 02:58 да номаълум шахс Ғиждувон тумани “А.Дониш” кўчасидаги 78-уй олдида турган 37 ёшли Б.Ф., га тегишли “Lacetti” русумли автомашинасига тез ёнувчан ёқилғи сепиб, автомашинани ёқиб юбориб, уни қасддан нобуд қилиб, ҳодиса бўлган жойидан яширинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғиждувон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 173-модаси 2-қисми “б” банди (Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни Ғиждувон туманида яшовчи 33 ёшли Р.А. ва 45 ёшли Я.А.,лар томонидан содир этилганлиги аниқланган.

Тергов давомида, жиноятнинг келиб чиқиш сабаби ўрганилганда, Р.А. бир кўчада яшовчи жабрланувчи Б.Ф. билан бир неча кун олдин ўзаро кабутар устида жанжаллашганлиги, шундан сўнг шу куни таниши Я.А. билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда тунги соат 2:50 ларда 42.000 сўм эвазига 5 литр ҳажмдаги елим идишга бензин ёқилғиси сотиб олиб, Б.Ф.,нинг уйи олдида турган автомашина устига ёқилғи сепиб ёқиб юборганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech