Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жаримани тўламаслик учун бошқа автомашина давлат рақамини тақиб олган

Тошкент шаҳар. 2023 йил 13 апрел куни 27 ёшли А.г. “102” хизматига мурожаат қилиб, опаси 33 ёшли К.М.га тегишли бўлган оқ рангли “Москвич М21412” русумли автоуловдан олд ва орқа томонлардан давлат рақами белгиларни номаълум шахс томонидан ечиб олганлигини маълум қилиб, давлат рақами белгиларни топишда ва ечиб олган номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўриш сўраган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгҳаёт тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексинг 227-моддаси 1-қисми (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) билан қўзғатилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, мазкур жиноятни жорий йилнинг 12 апрель кунидан 13 апрель кунига ўтар кечаси соат 03-00 ларда 19 ёшли Т.Ж. содир этганлиги аниқланиб, ундан жабрланувчига тегишли автоуловининг олди ва орқа тарафидаги бўлган давлат рақами белгиларни ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Жиноят иши доирасида, гумонланувчи сўроқ қилиниб, ундан нима сабабдан ушбу жиноятга қўл урганлиги сўралганда, у ўзининг таниши бўлган Х.У.томонидан бошқариб юрган “Lacetti Gentra”га кўп жарималар келиб, уларни тулашга маблағи бўлмаганлиги сабабли ва автоуловни жарима майдончасига жойлаштирилишидан қўрқиб, унга ёрдам сифатида “Москвич М21412” русумли автоуловидан давлат рақами белгиларини ечиб олиб, таниши бошқарадиган қора рангли “Lacetti Gentra” русумли автоулови давлат рақами белгилари билан алмаштириб куйганлигини маълум қилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Муаллиф: Тергов департаменти катта терговчиси

майор Б.З.Хамдамов

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech