Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жароҳат етказилган пичоқ каналга оқизиб юборилган, шу сабабли уни олиб қўйишни имкони бўлмади

Наманган. 2020 йилнинг 18 декабрь куни соат 22:45 да Наманган шаҳар, “Порлоқ” МФЙ, 3-кичик туманида жойлашган “Караван” номли кафе ҳовлисида 21 ёшли Шерзод Х., жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, атрофдагиларни тинчини бузиб, ўткир кесувчи жисмни намойиш қилиб, уни қўллаб, 24 ёшли Иброхим Ғ.,ни уриб-дўппослаб, тан жароҳати етказган.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, Иброхим Ғ.,нинг танасида  “қорин олд девори, қорин бўшлиғига кириб борувчи, ўткир предметдан санчилган-кесилган” тан жароҳатлари “оғир” тан жароҳатлари туркумига кириши аниқланган.

Терговга қадар текширув давомида Наманган шаҳрида жойлашган “Караван” номли кафеси ташқи ҳовлисига ўрнатилган кузатув камерасига ёзилган видеотасвирлар баённома орқали ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Шерзод Х., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида, Шерзод Х., ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е” банди билан содир этганликда гумон қилинувчи тарикасида иштирок этишга жалб қилинган ҳамда унга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган. Сўроқ жараёнида, Шерзод Х., фуқаро Иброхим Ғ.,га тан жароҳати етказган пичоқни каналдаги сувга ташлаб юборганлигини маълум қилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech