Мўмай пулга умид қилган жабрдийда “котёл”дан ва пулдан қуруқ қолди
Навоий. 2020 йилнинг 01 апрель куни 39 ёшли З.И., Кармана тумани ИИБ га ариза билан мурожаат қилиб, унда таниши 40 ёшли О.С., унинг ишончига кириб, 2020 йилнинг январь ойида унга тегишли бўлган “Исиқхона печи” (котёл)ни қимматроқ нархга яъни 66.500.000 сўмга сотиб беришни ваъда қилиб, ушбу печни алдов йўли билан қўлга киритиб бошқаларга сотиб юборганлигини ва ҳозирги кунга қадар пулларни бермай келаётганлиги маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Кармана тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан О.С., га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти