Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

4 дақиқада ўғриликни содир этган аёл суд олдида жавоб беради

Тошкент шаҳар. 2020 йилнинг 19 январь куни соат 12:42 дан 12:46 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш мақсадида, Юнусобод тумани Аваз Отар кўчасида жойлашган уйларнинг бирига кириш эшиги очиқлигидан фойдаланиб, ғайриқонуний равишда кириб, 28 ёшли М.Д., га (аёл) тегишли бўлган нархи нархи 33.379.906 сўм бўлган турли хил аёллар тақинчоқларини ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан номаълум шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни 37 ёшли Х.С. (аёл) содир этганлиги аниқланган ва жиноят ишида айбланувчи тариқасида жалб қилиниб, унга нисбатан “шахсий кафиллик” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech