Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Гиёҳвандлик ўсимлигини етиштирган аёл суд олдида жавоб беради

Самарқанд. 2020 йилнинг 06 июль куни ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган “Қорадори-2020” тадбири давомида Пастдарғом тумани “Катта найманча” маҳалласида яшовчи 50 ёшли Б.П., нинг (аёл) яшаш ҳовлиси кўздан кечирилганда, ҳовлисида 250 м2 майдонда 29 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини экиб, парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ўрнатилган тартибда ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Пастдарғом тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Суд-кимёвий экспертиза хулосасига кўра, аниқланган гиёҳвандлик ўсимликларининг вазни 24.402 граммни ташкил қилиб, улар “марихуана” гиёҳвандлик воситаси турига кириши кўрсатилган.

Жиноят иши бўйича аниқланган гиёҳвандлик ўсимликлари миқдоридан келиб чиққан ҳолда Б.П., га ЖКнинг 25,273-моддаси 5-қисми (гиёҳвандлик воситаларини кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сотишга суиқасд қилиш) билан қўшимча айб эълон қилиниб, “гаров” эҳтиёт чораси қўлланилган. Жиноят иши айблов хулосаси билан тегишлилиги бўйича судловга юборилган.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech