Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қизалоқларнинг қулоғидан зиракларини тунаган аёл ушланди

Андижон. 2020 йилнинг 26 ноябрь куни соат 12:30 ларда фуқаро 26 ёшли Зулфияхон И., ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида мактаб ўқувчилари ҳисобланган вояга етмаган 8 ёшли Райёна Ш., ва 7 ёшли Зарина А., ларнинг ёлғиз келаётганлигидан фойдаланиб, уларга байрам табриги олиб боришни айтиб, Райёна Ш., Зарина А.,нинг қулоғидан 2 жуфт зиракларини ечиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Шунингдек, 2020 йилнинг 27 ноябрь куни соат 13:00 ларда фуқаро Зулфияхон И., ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, такроран ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида, Андижон шаҳар А.Темуршоҳ кўчасида мактаб ўқувчиси вояга етмаган 9 ёшли Муниса Н., ни ёлғиз келаётганидан фойдаланиб, унга байрам тадбирида иштирок этишини айтиб, қулоғидан бир жуфт зиракларини ечиб олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Терговга қадар текширув давомида, гумон қилинувчи Зулфияхон И.,дан жабрланувчилар Райёна Ш., ва Зарина А.,ларга тегишли бўлган сирғалар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Зулфияхон И.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда. 

Андижон вилояти ИИБ

ҳузуридаги Тергов бошқармаси

катта терговчиси М.Солиев

Text to speech