Ваъдасини бажармаган аёлларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
Андижон. 2020 йилнинг январь ойидан март ойига қадар 37 ёшли М.И. (аёл) ва 45 ёшли З.К. (аёл) лар ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 3 нафар фуқароларга Асака туманида жойлашган “Uz Auto Motors” АЖга ишга киритиб қўйишларини ваъда қилиб, ишончга кириб, жами 6.450 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олишиб, ўзларининг эҳтиёжлари учун сарфлаб юборганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти