Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жиянининг пуллари деб амаки безорилик содир қилди

Наманган вилояти. 2021 йил 06 февраль куни соат 22:30 ларда 38 ёшли Баҳодир М., маст ҳолатда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан Тўрақўрғон тумани М.Қаюмов кўчасида яшовчи Холмурод Т., нинг хонадонига бориб, жиянига тегишли қарз пулларини беришини талаб қилган ҳолда бақир-чақир қилиб, бошқарувида бўлган “Damas” русумли автомашинасини четга олиб қўймоқчи бўлган Холмурод Т.,ни кўриб қолиб автомашинанинг ойналарига тош отиб, унинг ўнг қулоқ соҳасига уриб тан жароҳати етказган. Натижада  Холмурод Т., га 1.225.000 сўм моддий зарар етказилган.

Суд тиббий экспертизада Холмурод Т.,да “енгил” тан жароҳатлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тўрақўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Баҳодир М.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган.

Ҳозирда тергов давом этмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech