Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жиноят изларини яшириш мақсадида бошқа вилоятга йўл олди

Жиззах вилояти. 2022 йил 3 февраль куни Жиззах шаҳар ИИБ бошлиғининг номига Мирзачўл тумани Маданият кўчасида истиқомат қилувчи 18 ёшли У.М. ариза билан мурожаат қилиб, аризасида, шу куни соат 19:30 ларда Жиззах шаҳар “Ўратепалик” маҳалласи ҳудудида ёлғиз кетаётган вақтида, номаълум шахс уни уриб, тан жароҳати етказиб, ёнида бўлган нархи 1.400.000 сўмлик “А10S” русумли телефон аппарати ҳамда 200.000 сўм нақд пулларини талончилик йўли билан тортиб олиб, номаълум томонга яширинганлигини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар давомида, ушбу жиноятни Андижон вилояти Олтинкўл туманида истиқомат қилувчи, муқаддам судланган, 19 ёшли Х.А. содир этганлиги аниқланиб, Х.А. Қашқадарё вилоятида ушланган.

Қонунбузардан телефон аппарати тақдири сўралганда, у аппаратни Самарқанд вилоятига бориб, маиший техника дўконларининг бирида, сотувчига талончилик йўли билан эгаллаган телефон аппаратини ўзиники сифатида 720.000 сўм эвазига сотиб юборганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Х.А.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департамент

Text to speech