Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Жиззах вилоятида 60 ёшли фуқаро оғуни сотаётган вақтида ушланди

Жиззах вилояти. 2022 йил 04 январь куни соат 14:00 ларда вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Шароф Рашидов туманида яшовчи 60 ёшли М.Б. шартли равишда харидор сифатида жалб қилинган фуқарога бир дона “Спички” ёзувли гугурт қутисига солинган яшил рангли ўзига хос ўткир ҳидли ўсимлик моддасини 600.000 сўм пул эвазига ўтказаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Фуқаро М.Б. шахсий тинтув қилинганда унинг эгнида бўлган қора рангли нимтасининг чап чўнтагидан дафтар қоғоз бўлагига ўралган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик мавжудлиги аниқланиб, ўсимликлар текшириб кўришлик учун тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинган.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, тезкор тадбир давомида олинган бир дона “Спички” ёзувли гугурт қутисига солинган ҳамда бир дона дафтар қоғозига ўралган яшил рангли ўзига хос ўткир ҳидли ўсимлик моддалари таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу модда “МАРИХУАНА” эканлиги ва уларнинг соф оғирлиги 2.43 граммга тенг эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.Б.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 2-қисми (озгинадан кўпроқ миқдордаги гиёҳвандлик воситаларини сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech