Олиб қочган автомашинасида бошқарувни эплай олмай ЙТҲ содир этган жиноятчи ушланди
Бухоро вилояти. 2020 йилнинг 03 октябрь куни соат 23:30да 23 ёшли Ш.С., спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда Вобкент тумани, “Ўба Кулолон” кўчасидаги айланма йўлнинг четки қисмида турган, 20 ёшли И.Х., га тегишли бўлган, кулранг “MATIZ” русумли автомашинанинг эшиклари қулфланмаганлиги ва ўт олдириш қисмида калити қолдириб кетилганлигидан фойдаланиб, мазкур автомашинани олиб қочиб, Шофиркон тумани “Бобоато” МФЙ қишлоғи ҳудудидан ўтувчи йўлда йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Вобкент тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ш.С.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти