Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қаршида навбатдаги сайёр қабул.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти раҳбариятининг кўрсатмасига асосан, жорий йилнинг 07 февраль куни Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари – Тергов бошқармаси бошлиғи подполковник Х.Н.Атаназаров томонидан Қарши шаҳар Халқ қабулхонасида туман аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилди.

Қабул жараёнида жами 11 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 9 нафарининг мурожаатлари жойида қаноатлантирилди, 2 нафар фуқаронинг мурожаатлари бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Ҳозирда тасдиқланган режа асосида Қашқадарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари подполковник Х.Н.Атаназаров томонидан вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида сайёр қабуллар ўтказилиши давом этмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech