Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказиш мақсадида, жорий йилнинг 31 октябрь (шанба) куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Азиз Ташпулатовнинг навбатдаги сайёр қабули ўтказилади.

Қабул ИИВ ҳузуридаги «ЖАР» спорт-соғломлаштириш мажмуаси биносида соат 10:00 да бошланади.

Манзил: Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчаси, 3-уй.

❗️ Фуқаролар учун қулай шароит яратиш мақсадида қабул қуйидаги тартибда ташкил этилади:

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти аҳолиси учун — соат 10:00 дан 18:00 гача;

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлар аҳолиси учун — онлайн тарзда, соат 18:00 дан 22:00 гача видеоконференцалоқа орқали.

Ҳудудлардан иштирок этувчи фуқаролар Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳамда вилоятлар ИИБлари биноларида жойлашган махсус студиялар орқали қабулда қатнашиш имкониятига эга.

Text to speech