Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти
O'zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi huzuridagi Tergov departamenti

Қорақалпоқ ёшлари билан учрашув

Жорий йилнинг 29 январь куни, Нукус давлат педагогика институтида Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари – тергов бошқармаси бошлиғи подполковник М.Рахматуллаев, Қорақалпоғистон Республикаси фахрийлар кенгаши раиси, сенатор Ш.Уснаддинов, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг маслаҳатчиси, истеъфодаги полковник О.Турдақов ҳамда жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи суди судьяси Т.Турдымуратовлар иштирокида мазкур олийгоҳда таҳcил олувчи талаба ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда сўзга чиққанлар бугунги кунда давлат миқёсида қаратилаётган эътибор натижасида ёшларга яратилаётган шароитлардан оқилона фойдаланиб, келажакда етук инсонлар бўлиб етишишлари учун ўзларининг таклиф ва тавсияларини беришди.

Тадбир давомида талаба ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларига мутасаддилардан атрофлича жавоблар олишди.  

Учрашув давомида, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ҳамда жамоат ишларида, фаол иштирок этган бир нечта талаба ёшларга Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ташаккурномалари топширилди.

Тадбирнинг иккинчи қисмида, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги соҳавий хизматларининг махсус автотранспорт воситалари ва қурол-яроғлар кўргазмаси ҳамда алоҳида вазифаларни бажарувчи сафарбарлик отрядининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Қорақалпоғистон Республикасининг қолган ҳудудларида ҳам вазирлик раҳбарияти томонидан ёшлар билан учрашувлари давом этмоқда.

 Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

Text to speech