17 ноябрь Халқаро талабалар куни (International Students' Day)
Хар йили Халқаро талабалар куни (International Students' Day) 17 ноябрь куни нишонланади. Ушбу кун 1941 йили Лондонда фашизмга қарши курашаётган талабаларнинг учрашуви вақтида жорий қилинган, бироқ ушбу байрам бир неча йилдан сўнг яъни 1946 йилдан буён кенг нишонланишни бошланган. Байрам чехиялик ватанпарвар студентларнинг хотирасига бағишланиб жорий қилинган.
1946 йил 17 ноябрь куни Прага шаҳрида бутун дунё талабалар конгрессида тасдиқланган. Албатта, бу байрамни ёшлик, хушчақчақлик ва романтика деб эсга олинади. Лекин унинг тарихи иккинчи жаҳон уруши вақтида Чехославакияда бошланган фожиали воқеаларга боғлиқ. 1939 йил 28 октябрда фашистлар томонидан Чехословакиянинг Прага шаҳридаги талабалар ва уларнинг ўқитувчилари Чехославакия давлатининг таълим байрамини(1918 йил 28 октябр) нишонлаш учун намойишга чиққанлар.Босқинчилар намойишчиларни тарқатиб юбордилар. Лекин шу тўполонда тиббиёт факультетининг талабаси Ян Оплетал отиб ўлдирилган.
1939 йил 15 ноябрь Ян Оплетални дафн этиш маросими норозилик намойишига айланиб кетди. 17 ноябрь куни эрталаб гестапочилар ва эсэсчилар талабалар ётоқхонасини ўраб олдилар. 1200 дан ортиқ талабалар ҳибсга олиниб, Заксенхаузен концлагерига қамалганлар. 9 та талаба ҳаракатнинг фаоллари сифатида Рузине районидаги қамоқ деворлари орасида, судсиз ўлдирилган.
Бундан ташқари, урушнинг охиригача Чехиядаги ҳамма олий ўқув юртлари ёпилган. Бу воқеаларга асосланиб, бутун дунё талабалар конгрессида халқаро талабалар кунини ўтказиш белгиланди. Ҳозирги кунга келиб, дунёнинг кўпгина давлатлари бу байрамни нишонлайди.